Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

“Гулшан” маҳалласида тадбир ташкил этилди


Ғузор тумани адлия бўлими ташаббуси билан туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекцияси, ФЎЎБОФМ бўйича туман кенгаши ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Гулшан” МФЙда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги ва унинг янги таҳрири тасдиқланганлиги бўйича алоҳида тўхталиб, тадбирда иштирок этаётган иштирокчиларга, хусусан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларга мазкур мавзуда батафсил тушунтиришлар берилди.

Янги таҳрирдаги кодексга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилиши, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилганлиги, ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан амалга оширилиши, солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришни амалга оширишга ҳақли эканлиги ва бошқа муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида, шунингдек давлатимиз томонидан мулк ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини янада такомиллаштирилганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Йиғилганларга “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом жорий йилнинг 1 январидан кучга кирганлиги таъкидланиб, унда белгиланган тартиб-қоидалар яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.