Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Адлия бўлими халқ кўмаги йўлида


Қарши туман адлия бўлимига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 210 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 178 таси шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар ҳисобланади. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қонуний асосларга кўра кўриб чиқилди ва барчаси қаноатлантирилди.

Шунингдек, бу даврда бўлим томонидан  жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида судларга 48 та 3928,2 сўмлик даъво аризалар киритилган бўлса,  жисмоний шахсларнинг манфаатида киритилган тақдимномалар натижасида  фуқароларга қарийиб 850 миллион сўм миқдоридаги маблағлар ундирилишига эришилди.

Жумладан, туман адлия бўлимига “Манғит” МФЙда яшовчи Бозоров Толкон мурожаат қилиб, 1998 ва 2002 йилда туғилган икки нафар фарзандининг туғилганлик фактини белгилаб беришда ҳамда 2002 йилда туғилган фарзандининг ногиронлик нафақасини расмийлаштиришда амалий кўмак беришни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат юзасидан адлия бўлими томонидан тегишли барча хужжатлар тўпланиб, Т.Бозоровнинг 1998 йилда ва 2002 йилда туғилган фарзандларининг туғилган фактини белгилаб бериш юзасидан Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро Т.Бозоровнинг икки нафар фарзандининг туғилганлик факти тегишли тартибда расмийлаштирилди. Ушбу ҳужжат асосида 2002 йилда туғилган фарзандининг ногиронлигини белгилаш масаласи кўриб чиқилди.