Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Дастур ижроси юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (Open Justice) дастурига асосан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган фаолиятлари юзасидан оммавий ахборот воситаларида маълумотлар бериб борилмоқда.

Хусусан, телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда бу борадаги маълумотлар батафсил ёритиб борилмоқда. Бошқарманинг расмий веб-сайти ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бошқарма ҳамда барча адлия бўлимларининг фаолияти юзасидан маълумотлар жойлаштирилди.

Очиқликни таъминлаш мақсадида Қарши туман адлия бўлими фаолияти юзасидан маълумотлар 2020 йилнинг 21 январь куни “Олтин воҳа” радиосининг “Очиқ мулоқот” дастури орқали кенг оммага етказиб берилди.

Бунда бўлим томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, хусусан ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларини экспертизадан ўтказилиши, келиб тушган мурожаатлар, ўтказилган шахсий ва сайёр қабуллар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш борасида олиб борилган ишлар, киритилган даъво аризалар, таъсир чоралар, уларнинг натижалари хусусида маълумотлар берилди.