Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қонунчилик тизими такомиллашмоқда


Мамлакатимизда қонунчилик тизимини такомиллаштириш, турли хил соҳадаги муносабатларни қонуний жиҳатдан тартибга солишни кучайтириш, давр талабига муносиб равишда шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шунга кўра, давлатимизнинг иқтисодий салоҳиятини кўтариш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётган бир даврда солиққа оид ислоҳотларнинг ҳам такомиллаштирилиши, хусусан  Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексининг янги таҳрирда тасдиқланганлиги ҳам айни муддао бўлди.

Мазкур кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни масъул ижрочиларга, аҳолига, тадбиркорларга етказиш мақсадида туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Ғузор туман адлия бўлими ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ғузор туман бўлими билан биргаликда туман давлат солиқ инспекциясида ўқув семинари ташкил этилди.

Ушбу семинарда кодексдаги янгиликлар, афзалликлар ва ўрнатилган янги тартиб-таомиллар хусусида солиқ ходимлари, шунингдек бир гуруҳ тадбиркорларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.

Худди шундай тадбир Қарши туман адлия бўлими томонидан туман бандликка кўмаклашиш марказида ҳам ташкил этилиб, соҳага доир янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан бир қаторда янги Солиқ кодекси юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.