Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Касби туман Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан маълумот


Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Касби туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.

Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

бўлимга 2019 йил давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 210 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 204 та мурожаатлар ҳал этилган ва 6 таси тегишли идора ва ташкилотларга юборилган.

Бўлимга 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатларни 2018 йилдаги ҳолат (122 та) билан солиштирилганда 88 тага ёки 84,5 фоизга кўпайганлигини кўришимиз мумкин.


Келиб тушган жами мурожаатларининг 204 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва 6 таси бошқа соҳалар бўйича ҳисобланади.


Бўлимга 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 89 таси шикоят, қолган 121 таси ариза шаклида мурожаат қилинган.

Бўлимга ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг хусусияти бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 31 таси меҳнат низолари юзасидан, 28 таси ижтимоий ҳимоя, 8 таси уй-жой, 6 таси ерга доир, 4 таси таълим, 1 таси солиқ, 1 таси прокуратура органлари фаолиятига доир, 10 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.


Ҳисобот даврида келиб тушган 210 та мурожаатларнинг 204 таси ёки 97,2 фоизи ҳал этилган бўлиб, шундан 181 таси ёки 86,3 фоизи қаноатлантирилган, 23 таси ёки 10,9 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 6 та ёки 2,8 фоизи мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган. Мурожаатларни 36 таси жойига чиқиб ўрганилган. (ўтган йилдан ҳам мурожаат қолдиқ бўлиб ўтмаган)


Мурожаатлар бўйича 7 та тақдимнома, 33 та даъво аризаси киритилган.

Хусусан, туман адлия бўлими томонидан Касби туман “Майманоқ” МФЙ, Майманоқ қишлоғида яшовчи фуқаро М.Бозоровнинг унга нисбатан ёшга доир пенсия миқдорини ҳисоблашда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Касби туман бўлими томонидан 1974-1975, 1976-1977 йиллар ва 1981-1982 йиллардаги иш стажлари инобатга олинмаганлиги сабабли 2019 йил 15 ноябрдаги 1444-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилинишида амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Бозоровга нисбатан ёшга доир пенсия тайинлаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Касби туман бўлимига ҳисобга олинмаган даврлар бўйича иш стажларини инобатга олган ҳолда фуқаро М.Бозоровга нисбатан ёшга доир пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш тўғрисида Касби туман маъмурий судига ариза киритилди.

Суд томонидан ариза қаноатлантирилиб, фуқаро М.Бозоровнинг фойдасига ижобий ҳал этилди.

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра келгусида амалга ошириш лозим бўлган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

Касби туман адлия

бўлими бошлиғи

Ш.Қудратов