Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Байрам тадбири бўлиб ўтди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи М.Икрамов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан қутлар экан, Ўзбекистон босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолашда, ўтган давр мобайнида эришилган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиётимиз ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан - йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани - буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, принцип ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Конституция асосида жорий йилда адлия тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида, шунинг асносида Ватан олдидаги зиммамиздаги бурч ва вазифа нақадар шарафли ва масъулиятли эканлигини таъкидланди.

Тадбирда мазкур байрам жамоа учун хайрли бўлганлиги, яъни Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Бекмаматов Азамат Рахматуллаевич “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганини эълон қилди.

Ватанимиз ва адлия соҳаси равнақи учун қўшган ҳиссаси, эришган ютуқларини инобатга олиб, бир гуруҳ адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Байрам тадбири давомида мукофотланганлар сўзга чиқиб, бундай ғамхўрлик ва эътибор юксак шараф эканлигини, бундан кейин ҳам ўзларининг меҳнат самарадорлиги, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб, Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтдилар.