Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Мамлакат тараққиётининг кофолати


Мана 27 йилдирки улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклари ва улуғ орзуларини ўзида мужассам этган Давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий хужжатлар учун мустаҳкам асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ғузор туман адлия бўлими томонидан 99150-ҳарбий қисм хизматчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида “Конституция-мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида маъруза қилинди.

Тадбирда Конституциямизда бешта асосий тамойил мустаҳкам белгилаб қўйилганлиги, булар демократик жамиятнинг халқаро миқёсда эътироф этилган тамойиллари эканлиги, улар фуқароларнинг ўз хоҳиш – иродасини эркин билдириши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти органларининг сайловлар асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Бу каби тадбир Касби тумани 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ташкил этилиб, унда Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатдан устунлиги эътироф этилганлиги, шунингдек, унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилганлиги, шахснинг ёши, миллати, ирқи, ижтимоий аҳволи билан боғлиқ ҳеч қандай чеклашлар йўқлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.