Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Конституция – бош қомусимиз


Ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг асосларидан бири – жамиятнинг барча аъзолари қабул қилинаётган қонунларни ўрганиб, уларга риоя қилиш ва ҳаётга тадбиқ этишни англашидан иборат.

Бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқий онги, маданияти ҳамда  мафкурасини янада юксалтириш лозим бўлади.

Шу сабабли,  Қашқадарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг Конституция ва қонунлар билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада кенгроқ англашлари, тушуниш ва талаб қилиш имкониятларини янада ошириш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан 7-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Конституция – бош қомусимиз” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга Конституциянинг яратилиш тарихи, аҳамияти, болалар ҳуқуқлари кафолатланган нормаларнинг мазмуни ва аҳамияти хусусида тушунтириб берилди.

Ўқувчилар байрам муносабати билан тайёрлаган саҳна кўринишларини, шунингдек Конституция юзасидан ўз билимларини намойиш қилдилар.