Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Нотариуслар учун барча шароитлар яратилди


Иш унумдорлиги даражасининг юқори бўлиши ходимларнинг билими, самарали меҳнати, тажрибаси, масъулияти ва бошқа бир қанча субъектив омилларга боғлиқдир.

Бироқ, бу кўрсаткичнинг даражасини объектив томон билан ҳам боғлаш мумкин, масалан, иш жойида барча шароитлар яратилганлиги, иш жиҳозлари билан тўла таъминланганлиги ва ҳоказо.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сон давлат нотариал идораси шаҳардаги фуқароларга энг кўп ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи идоралардан ҳисобланади. Бу идорада 4 нафар нотариус, 2 нафар нотариус стажёри, 3 нафар ёрдамчи, 5 нафар котиб ва 1 нафар архивариус фаолият олиб бормоқда.  

Жорий йилда нотариал идора биноси тўлиқ таъмирланиб, фаолият олиб бориш учун барча шароитлар яратилди. Ҳар бир ходим учун алоҳида иш жойлари, барча мебель ва компьютер жамланмалари билан таъминланди, қиш мавсуми учун иситиш тармоқлари тўлиқ таъмирланди. Ходимлар учун дам олиш хонаси, фуқаролар учун эса барча шароитларга эга кутиш заллари ташкил этилди.

Мамлакатимизда адлия соҳасига, жумладан нотариат соҳаси юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар дамда ва ҳар жойда яққол кўзга ташланмоқда. Бу амалга оширилаётган ишлар барчаси фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга юқори сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадидадир.