Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қўшма қарор мазмун моҳияти тушунтирилди


Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг жорий йилнинг  14 сентябрь куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қўшма қарор мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича “Шарҳ” кўрсатуви тасвирга олинди.

Мазкур кўрсатувда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими иштирок этиб, қўшма қарор мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди. Хусусан, қўшма қарор билан тасдиқланган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши, тадбир ва маросимларни ўтказиш учун белгиданган вақт, тартиби ва жавобгарлиги хусусида батафсил сўз юритилди.

Низомга асосан маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва ФҲДЁ органлари оилавий тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириши, ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талабларига тўйхона, кафе ва ресторанларда риоя этилишини назорат қилиши ҳамда ушбу талаблар бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши, шунингдек тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган оилавий тадбирлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.