Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Маҳаллаларда тарғибот тадбирлари


Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг аҳолига етказиш мақсадида жойларда адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Деҳқонобод туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тумандаги Агробизнес ва транспорт коллежида “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Истиқлол”, “Ўзбекистон”, “Нодира”, “Бешбулоқ”, “Тоғайтемир” МФЙ раислари ва аҳолиси иштирок этди.

Иштирокчиларга сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига масъул ташкилот вакиллари томонидан жавоб берилди.