Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Танлов ғолиблари тақдирланди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳомийлигида ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” умуммиллий иншолар танловининг 2-босқич якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда иштирок этган мактаб, лицей ва коллеж ўқувчиларидан 3 нафари, яъни Китоб туманидаги 4-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қосимова Севинч Фахриддин қизи биринчи, Қарши шаҳридаги 23-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Қўчқорова Севинч Бобомурод  қизи иккинчи ва Яккабоғ туманидаги 96-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Мухаммадиева Камола Достон қизи учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Олий таълим муассасалари талабаларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети Шаҳрисабз филиалининг 1-босқич талабаси Салимова Моҳигул Рустам қизи биринчи,  Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети Шаҳрисабз филиалининг 1-босиқич талабаси Сафаралиева Меҳрангиз Шамил қизи иккинчи ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 2-босқич талабаси Пўлатова Дилафрўз Ёқуб қизи учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мазкур танловнинг ташкил этилиши ўқувчиларда коррупциянинг фуқаролар, муайян шахс ҳаётига таъсири, қонунга итоаткорлик юксак қадрият ва коррупцияга қарши курашишнинг асоси эканлиги, қариндош-уруғчилик, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунга итоатсизлик ва жавобгарликдан қўрқмасликнинг салбий оқибатлари хусусида ҳам кенг тушунчаларга эга бўлдилар.

Ғолиб бўлган ўқувчи ҳамда талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда республика босқичида ҳам муносиб ўрин эгаллашларида омад тиланди.