Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳарбий қисмда тадбир ташкил этилди


Сайловлар фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, ҳоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир бўлиб, бу тадбирни Конституция ва қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказилиши фуқароларнинг сиёсий билими ва  маданиятининг юқорилигига ҳам боғлиқдир.

Шу сабабли туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, аҳоли гавжум жойларда сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, сиёсий жараёнларда фаол иштирокларини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Қарши шаҳар адлия бўлими, Қарши Ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Қарши тумани Хонобод қўрғонида жойлашган 63226, 15473, 10329 ҳамда 55418-ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби иштирокида “Мен сайловга шахсан иштирок этаман” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, киритилган ўзгартириш ва янгиликлар, сайловларга тайёргарлик жараёни ҳақида тушунтириб берилди.

Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб, қизғин мунозарали тарзда давом этди.