Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан брифинг ташкил этилди


Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз ҳоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сайлов жараёни фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошиши, ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятининг янада юксалишига хизмат қилади.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 11 октябрдаги “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 957-сонли қарорига асосан брифинг ташкил этилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи – вилоят сайлов комиссияси раиси М.М.Икрамов, вилоятдаги сиёсий партиялар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи сайлов округлари, ҳамда туман (шаҳар) сайлов комиссиялари масъул ходимлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сайловлар фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, ҳоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир эканлиги таъкидланди.

Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ҳамда қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролаик бурчини чуқур англашига боғлиқлиги ҳақида сўз юритилди.

Брифингда вилоятда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятда сайловга тайёргарлик жараёни тўғрисида, шунингдек, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларида белгиланган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмлари, шакл ва услублари тўғрисида гап борди.

Брифинг баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди.