Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Мурожаатлар ортида инсон манфаатлари


Мурожаат этиш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни амалга оширишни таъминлаш давлат органларининг муҳим вазифаларидан биридир. Бу борада Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш мақсадида жойларда маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Мустақиллик” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ва туман давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этишди.

Ўтказилган сайёр қабулда 20 га яқин фуқаролар иштирок этишди ва 8 нафар фуқаронинг мурожаатлар тингланиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.

Бундан ташқари иштирокчиларга “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” муносабати билан “Сайловда фуқароларнинг иштироки” мавзусида маърузалар ўқилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Қоррупцияга қарши курашиш тўрисида”ги Қонуни ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.