Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Сайёр қабулларда сайлов тарғиботи кенг олиб борилмоқда


Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Саркаш”, “Қовчин” ва “Қўйи-Янги” МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими,  ФҲДЁ, Адвокатура, туман давлат хизматлари маркази ва давлат нотариал идораси нотариуслари ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида 18 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 16 та мурожаатлар жойида бартараф этилди ва фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Касби тумани адлия бўлими томонидан "Таллиюлғун" МФЙда жойлашган 30-сонли умумтаълим мактаб биносида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, туман давлат хизматлари маркази, маҳалла жамғармаси вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 19 нафар фуқаронинг мурожаатларига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда фуқароларга Сайлов қонунчилигини тушунтириш билан бирга "advice.uz" ва "Ҳуқуқий ахборот" каналларини афзалликлари ва аьзо бўлиш лозимлиги билдирилиб, кўргазмали тарғибот материаллари флаер ва буклетлар тарқатилди.