Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Инсон манфаатлари азиз


Қашқадарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларда ҳар шанба кунлари вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Ушбу сайёр қабулларнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқнинг дарду ташвишларига дормон бўлиш ва оғирини енгил қилишдир.

Деҳқонобод туман “Янгиобод” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ташкил этилиб, сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ходимлари ҳамда туман Маъмурий суди раиси иштирок этишди.

Сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 10 мурожаат келиб тушди. Мурожаатнинг 7 тасига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 та мурожаат ўрганиб чиқишлик учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Чироқчи туман “Чорвадор”, “Тошли” МФЙларда сайёр қабул ташкил этилиб, сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этишди.

Сайёр қабулларда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ва 15 мурожаат келиб тушди. Мурожаатнинг 11 тасига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 та мурожаат ўрганиб чиқишлик учун туман адлия бўлими иш юритувига олинди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 14 мартдаги ПҚ 2833-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтирилди.