Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Адлия бўлимлари томонидан сайлов тарғиботи давом этмоқда


Сайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирокининг асосий шаклидир.

Нишон туман адлия бўлими ҳамда Қарши Ҳарбий прокуратураси билан ҳакорликда Нишон туман 0404-сонли ҳарбий қисмда “ўқув машғулотлари соатида” “Сайловлар муҳим сиёсий жараён” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлар депутатларига ташкил этиладиган сайловлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.