Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Конституция ёрқин келажак пойдевори


Маълумки, демократик тараққиёт йўлини танлаган ҳар қайси давлат олдида, авваломбор, ҳар жиҳатдан инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурини, жамият ҳаётида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш маданиятини юксалтириш, улар қалбида Конституция ва қонунлар асосида яшаш дунёқарашини шакллантиришдек катта вазифа туради.

Мазкур вазифани амалга ошириш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳамда мажбуриятимиз ҳам ҳисобланади. Шу мақсадда, Қашқадарё вилоят юридик коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида вилоят телевидениесида “Конституциянинг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусида ток-шоу бўлиб ўтди.

Ток-шоуда халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида Ўзбекистон миллий тарихий тараққиёт, ўзига хос ҳуқуқий анъана ва қадриятларга ҳамда чет давлатларнинг бой тажрибасига таянган ҳолда ўз Конституцияси ва ҳуқуқий тизимини яратганлиги, Конституция жамият ва давлат, қолаверса, ҳар бир инсон, ҳар қайси оила ҳаётида муҳим ўрин тутганлигини билдирилди.

Шунингдек, Конституцияда ёшларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бурчлари  ифода этилган нормаларнинг мазмуни ва аҳамияти хусусида сўз юритилди. Унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги қоидаси, инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқлари, одил судлов тамойиллари, судларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши, айбсизлик презумпцияси каби қатор нормалар ўз аксини топганлиги таъкидлаб ўтилди.