Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Бу борада туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан бир қатор мурожаатлар ўрганилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, Китоб тумани Тошкент МФЙ Калатаги кўчаси 52-уйда яшовчи фуқаро К.Узоқовнинг пенсияга чиқиш жараёнида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Китоб туман бўлими томонидан унинг иш стажлари тўлиқ ҳисобга олинмаётганлигидан норози бўлиб Китоб туман адлия бўлимига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра адлия бўлими томонидан фуқаро К,Узоқовнинг манфаатларини кўзлаб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг фуқарога берилган рад этиш қарори устидан Маъмурий ишлар бўйича Китоб туман судига шикоят аризаси киритилди ва суд томонидан ариза қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими зиммасига фуқаронинг ишлаган даврларини меҳнат дафтарчаси асосида тўлиқ иш стажига ҳисобга олган ҳолда пенсия тайинлаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, Китоб туманида жойлашган Китоб Иқтисодиёт коллежида ишлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди асосида меҳнат шартномаси бекор қилинган фуқаро С.Турдиеванинг у билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб адлия бўлимига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра адлия бўлими томонидан Китоб Иқтисодиёт коллежининг директори номига фуқаро С.Турдиевага ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб бериш юзасидан тақдимнома киритилди. Тақдимнома натижасига асосан фуқаро С.Турдиевага ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилди.