Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳарбий госпиталда ўқув машғулоти соатлари


Республикамизда сайлов жараёнларида қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш, сиёсий тизимни миллий-ҳуқуқий меъёрлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра барқарор ривожланаётганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Ушбу йўналишда вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қарши шаҳар адлия бўлими ҳамда Қарши Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ҳарбий госпиталда “Сайлов демократия кузгуси” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда жорий йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлар депутатларига ташкил этиладиган сайловлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, 2019 йил сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари тушунтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.