Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Танловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2019 йил 14 октябрдаги “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман ва шаҳар миқёсида мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган танловнинг биринчи босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчи ҳамда талабалар иштирок этди.

Иштирокчилар “Коррупция ва жамият” мавзусида иншо ёзишиб, унда жамиятдаги коррупция иллатлари, коррупциянинг жамият ҳаётига таъсири, коррупцияга олиб келадиган сабаблар, коррупциянинг жамият ва давлат учун катта таҳдид экани, унинг иқтисодий, ижтимоий зарарлари, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот, суд органлари, матбуот ҳамда жамоатчиликнинг роли масалалари ёритилишига алоҳида аҳамият қаратилди.

Танлов тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.