Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Коррупция – жамият учун хавфли иллат


Коррупция давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ёки корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатувчи бирор мансабдор шахснинг қонунчиликка ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишидир. Мансабдор шахсларни муайян маблағ эвазига сотиб олиш, уларга пора бериб, бирор юмушни битириб олиш коррупциянинг кўринишларидир. 

Мамлакатимизда ҳам мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими яратилди. Бу иллатга қарши кескин курашиш мақсадида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли ўртасида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириб борилмоқда

Жумладан Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони мазмун моҳияти тўғрисидаги интервьюси эфирга узатилди.