Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия бўлимлари фуқаролар билан доимий мулоқотда


Инсон манфаатлари азиздир, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади.

Инсон манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш барча давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалий ишлар амалга оширилмоқда, шу ўринда вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан жойларда фуқаролар билан доимий учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг дарду-ташвишлари ва муаммоларини тинглаб ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси Ғузор туман бўлими, туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги “Гулшан” МФЙда сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва жойида ҳал этилиб, 2 та мурожаат бўлим иш юритувига олинди.

Ўтказилган сайёр қабулларда адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.