Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фуқаролар фаоллигини ошириш мақсадида...


Мамлакатимизда бу йилги муҳим сиёсий жараён – сайловларнинг ўтказилиши муносабати билан олиб борилаётган кенг кўламли тайёргарликлар давомида ҳар бир идора ва ташкилотдан, шунингдек барча фуқаролардан бу жараёнга масъулият ва қатъият билан ёндошишни талаб этади. Айниқса, адлия органлари фуқароларнинг сайловларга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, сайловларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича вазифани амалга оширишда катта масъулият юклайди.

Бу борада туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада, ташкилот ва идораларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

 Чироқчи туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳам тумандаги маҳаллаларга борилиб, маҳалла фаоллари билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Уларга сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнлари хусусида тушунтиришлар берилиб, маҳалла фуқароларини бу йилги ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этишларини таъминлашлари, уларга тушунтириш ишларини олиб боришлари лозимлиги таъкидланмоқда.

Хусусан, “Янгиобод”, “Уймавут”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Чувуллоқ” ва “Дурсун” МФЙларда худди шундай учрашувлар ташкил этилиб, фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилмоқда.