Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фуқаролар билан яқиндан мулоқот


Қарши тумани “Мевазор” МФЙда вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ходимлари, давлат нотариал идораси нотариуси, маҳалла  раиси иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 60 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, аксарият фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда  4 нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими томонидан иш юритувига олинди.

Сайёр қабул давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Фуқароларга Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлиш орқали мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан доимий тарзда танишиб бориш имконияти мавжудлиги, шунингдек вазирлик томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари танлови” эълон қилинганлиги хусусида тушунтириш берилди.