Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларнинг таркибий қисми бўлмиш  шахсларнинг давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожат қилиш қоидалари белгиланган. Бу қоидаларга кўра, ҳар бир шахс ўзини қизиқтирган ёки манфатдор бўлган масалаларда якка ўзи ёки кўпчилик билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ва халқ вакилларига ариза таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар доимий равишда ўрганиб чиқилиб фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний тикланмоқда.

Жумладан, вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, Отчопар маҳалласи Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Р.Халимованинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш қарори қабул қилинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Адлия бошқармасининг қонуний аралашувига кўра, Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 10/9-уйда жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган турар жой ва ер участкасига нисбатан Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 1 ноябрдаги Х-3999/11-сонли қарорга асосан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, Қарши шаҳар, Қарши маҳалласи, Хоразм кўчаси, 21/7-уйда яшовчи фуқаро И.Хамраеванинг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини ололмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш даврида  Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 1 ноябрдаги Х-3998/11-сонли қарорига асосан Қарши шаҳар, Қарши маҳалласи, Хоразм кўчаси, 21/7-уйга нисбатан фуқаро И.Хамраевани номига мулк ҳуқуқи эътироф этилди.