Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Мурожаатлар адлия органлари ҳимоясида


Инсон ҳуқуқларини таьминлаш–мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг асосий мақсади бўлиб, у мамлакат фуқаросининг яшаши учун муносиб шароитларни яратишга, унинг эркинлиги, шахсий дахлсизлигини кафолатлашга ҳамда ижтимоий ҳимояланишга қаратилган.

Бу борада адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳар Нахшаб МФЙ, Жарариқ кўчаси, 90-уйда яшовчи фуқаро З.Рўзиеванинг номида бўлган савдо дўкони бузиб юборилиши натижасида етказилган зарар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига йўллаган  мурожаати кўриб чиқилиб, мазкур шикоят юзасидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Қарши шаҳар ҳокимлигидан савдо дўкони бузилиши натижасида етказилган 94 512 768 сўм зарар тўлаб берилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, Қарши тумани, “Нуқрабод” МФЙ, Нуқрабод қишлоғи, Навбаҳор кўчаси, 45-уйда яшовчи фуқаро А.Курбановнинг “Тоза ҳудуд” ДУК Қарши туман филиали томонидан ўз вақтида тўланмаган иш ҳақидан бўлган қарзларини олиш учун сансолорчиликка йўл қўйилганлиги оқибатида маънавий зарар ундиришда амалий ёрдам беришлик тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида ўз вақтида тўланмаган иш ҳақидан бўлган қарзларингизни олиш учун сансолорчиликка йўл қўйилганлиги оқибатида “Тоза ҳудуд” ДУК Қарши туман филиали ҳисобидан маънавий зарар ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 23 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Тоза ҳудуд” ДУК Қарши туман филиалидан фуқаро А.Қурбоновнинг фойдасига 1 000 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.