Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Низом талаблари ўрганилди


Нишон туман адлия бўлими томонидан туман фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этиш аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида тумандаги “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Нуристон”, “Кимёгар”, “Нурчи”, “А.Қодирий”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Байналминал”, “Улуғбек”, “Пахтаобод”, “Пахтазор” МФЙлар томонидан низом талаблари бузилганлиги ёки етарли даражада бажарилмаганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Нишон туман кенгашига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш  мақсадида тақдимнома киритилди.

Кенгаш томонидан ўтказилган муҳокама натижасида 9 нафар фуқаролар йиғини раисларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмига асосан “ҳайфсан”, 3 нафар фуқаролар йиғини раисларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасининг 2-қисмига асосан ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима жазо чораси қўлланилди.