Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Коллеж ўқувчилари ўртасида танлов ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Юридик коллежи ўқувчилари ўртасида “Сайлов билимдонлари” кўрик танлови ташкил этилди.

Мазкур танловнинг ташкил этилишидан мақсад ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий билимларни шакллантириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятидан хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.

Танловда иштирок этган жамоалар сайлов қонунчилигига оид саволларга жавоб бериш, намойиш этилган роликда тасвирланган жараёнларни расмда ифодалаб сўнгра оғзаки тушунтириб бериш каби шартлар асосида беллашдилар.

 Баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари билан бир қаторда саҳна маданияти, қатъият ва шижоатлилиги каби хислатларига ҳам эътибор қаратилди.

Танловда коллежнинг “Адолат” жамоаси ғолиб деб топилди ва бошқарманинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Танлов давомида коллежнинг бошқа ўқувчилари ҳам савол-жавобларга жалб этилиб, ўз билим ва қарашларини ифода эта олган ўқувчиларга совғалар тақдим этилди.

Танловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят ҳудудий партия ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди ва сайловларда барча сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларни фаол иштирок этишларига чақирди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.