Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Раҳбарият томонидан сайёр қабул ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2019 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган сайёр қабул жадвалига мувофиқ вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Исоқов раҳбарлигида бошқарма ва Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь куни Қарши шаҳридаги “Самарқанд” ва “Чақар” МФЙ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 10 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш талаб этиладиган ваколат доирасидаги 8 та мурожаатлар бошқарма томонидан иш юритувига қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар жойига бориб ўрганилди ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Фуқаролар билан сайёр тартибда ўзаро мулоқотларнинг олиб борилиши, муаммоларнинг жойида ўрганилиши фуқароларнинг мурожаатларига ечим, саволларига жавоб топилиши билан бир қаторда мутасаддилар томонидан баъзи масалалар қонуний жиҳатдан тартибга солиниши ёки қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим эканлиги ҳам маълум бўлмоқда.