Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Назария ва амалиёт уйғун равишда


Қашқадарё вилояти юридик коллежи ўқувчилари Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига ташриф буюриб, иш жараёнлари билан танишдилар.

Коллежда дарслар фақат назарий жиҳатдан ташкил этилмасдан, амалиёт билан уйғун равишда ўтказилишига катта аҳамият берилади. Бу усул ўқувчиларда ҳуқуқий билим шаклланиши билан бир қаторда тажриба ва кўникма ҳам ривожланиб боришида муҳим аҳамият касб этади.

Ўқувчилар фуқаролик ишларини судда кўрилиши жараёнларида иштирок этиб, суд жараёни тартиби, судъя, котиб ва бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари, кўрилган фуқаролик ишининг мазмуни, муаммонинг ечимини топиш тартиби, асоси ва натижаси хусусида фикр ва тассаввурга эга бўлдилар.

Коллеж раҳбарияти томонидан бундай тадбир ўқувчиларда катта таассурот ўйғотгани ва келгусида ҳам ўз самарасини беришини инобатга олиб, бундан кейин ҳам ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилувчи органларга ташриф буюришни режа қилдилар.