Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси Ғузор туман бўлими, туман давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида тумандаги “Ярғунчи” МФЙда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, “Коррупцияга қарши курашиш тўрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 5618-сонли, “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5718-сонли фармонлари ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 14.09.2019 йилдаги “Туйлар оилавий тантаналар, маьрака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва бошқа бир қатор янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.