Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Танлов натижасида...


Коррупция – тараққиёт кушандаси, давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий таъсир этувчи салбий омил ҳисобланади.

Мамлакатимизда давлатнинг конституциявий асосларини емирувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига олиб келувчи мудҳиш жиноятга қарши курашиш, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олиш борасида тизимли равишда ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни онгида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ҳам турли хил усул ва йўллар билан таъсир этувчи механизмлардан фойдаланилмоқда.

Хусусан, ёшлар ўртасида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича” чора-тадбирлар режаси доирасида “Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” мавзусида ўтказилган ижодий ишлар танловида вилоят Юридик коллежи ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичида коллежнинг 1-курс ўқувчиси Эшпўлатова Лола “Энг яхши сурат” номинацияси бўйича 1-ўрин, 2-курс ўқувчиси Нурхонов Алиакбар “Энг яхши плакат” номинацияси бўйича совринли ўринни эгаллади.