Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Янги рукн ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, аҳолига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмуни ва аҳамиятини етказиш, уларни сиёсий жараёнда фаоллигини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу борада аҳолига энг тезкор ва қулай усулда ахборот ва маълумотларни етказиш воситаси ҳисобланган оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 28 октябрь куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмуни ва аҳамияти юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларни ташкил этиш юзасидан тузилган режа график тасдиқланди.

Бу режа графикка асосан адлия бўлимларининг ҳар бир ходими томонидан ОАВ орқали сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш юзасидан тадбирлар амалга оширилиши белгилаб берилди.

Фуқароларни сайлов жараёнларида айнан улар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида вилоят телевидениесида ҳамда “Олтин воҳа” радиосида “Сайлов қонунчилиги” номли рунк ташкил этилди.

Бунда барча туман ва шаҳар адлия бўлимларидан ходимлар жалб этилиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси нормалари мазмуни, шунингдек сайлов жараёнларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларда қандай ечим топиш мумкинлиги хусусида тушунтиришлар бериб борилади.

Бу каби олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар фуқароларимизни ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошишида муҳим аҳамият касб этади.