Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Фуқаронинг ҳуқуқи тикланди


Нишон туман адлия бўлимига Нишон тумани “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Жабборова Дилфуза мурожаат қилиб, Нишон Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ахборот ресурс марказининг ахборот хизмат кўрсатиш бўлими ходими вазифасида 2019 йил 1 июль кунига қадар ишлаб келганлиги, коллеж раҳбарининг 53-к-сонли буйруғи билан Д.Жабборова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди билан асоссиз равишда бекор қилинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида фуқаро Д.Жабборова ишдан озод этилган даврда ҳомиладор бўлганлиги, бу ҳақда коллеж раҳбарининг хабари бўлсада, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида туман марказий поликлиникасининг фуқаро Д.Жабборованинг ҳомиладорлиги юзасидан берилган 2019 йил 23 октябрдаги 1677-сонли тиббий маълумотномасига асосан, Нишон Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи раҳбари томонидан фуқаро Д.Жабборова билан тузилган меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасида белгиланган ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги лозимлиги тўғрисидаги қоида талаблари қўпол равишда бузилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Нишон Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 2017-2020 йиллар учун мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2.32-бандида ҳам вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида ёки ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган таътилда бўлган вақтда, бу қоида ташкилотни тўлиқ тугаш ҳолатига тадбиқ этилмаслиги, ташкилот тўлиқ тугатилиб, ходимларни мажбуриятли равишда ишга жойлаштириш билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳоллардан ташқари ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача болалари бўлган аёлларга нисбатан меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги қайд этиб ўтилган.

Мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, туман адлия бўлими томонидан Нишон Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежига собиқ ходим Ф.Жабборовага нисбатан 2019 йил 1 июлдаги  53-к-сонли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини бекор қилиб, Д.Жабборовани ишга тиклаш лозимлиги тўғрисида тақдимнома киритилди ва жорий йилнинг 28 октябрь куни 119-к-сонли бўйруққа асосан фуқаро Ф.Жабборова қайта ишга тикланди.