Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

107 ёшли момога ҳуқуқий хизмат кўрсатилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг давлат нотариуслари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида фуқароларга қулайликлар яратилмоқда.

Яккабоғ туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Каримов томонидан Яккабоғ тумани, Калта қишлоғида яшовчи 107 ёшли Холмурадова Ойбувининг иштирокидаги нотариал ҳаракат яшаш уйига бориб рамийлаштирилди.

Худди шундай сайёр қабул Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан Қарши шаҳар Пайзиқудуқ қишлоғида яшовчи Нуралиева Дилбарнинг, Қарши шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси У.Турдиев томонидан Қарши шаҳар Зардўзлик кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Аминов Маликнинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Қуёшли кўчаси 9-уй 1-хонадонда яшовчи фуқаро Қўлдашева Ойрузининг, Қарши шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Хонқулов томонидан Қарши туман Мирмирон қишлоғида яшовчи фуқаро Махмарахимова Салиманинг, Яккабоғ тумани 3-сон нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ тумани Уват қишлоғида яшовчи фуқаролар Ҳайдарова Асал, Шералиева Дилором, Файзуллаев Сарвар, Файзуллаев Суннатиллоларнинг, Китоб туман нотариал идораси нотариуси Ш.Шовкатов томонидан Китоб тумани Зилолбулоқ кўчаси 64-уйда яшовчи фуқаро Ҳамроева Дилфуза Фармоновнанинг, Шаҳрисабз шаҳар 1-сон нотариал идораси нотариуси Т.Исматов томонидан Шаҳрисабз шаҳар Наврўз кўчаси 36-уйда яшовчи фуқаро Муратов Нимат, Шодиёна кўча 14-уйда яшовчи фуқаро Раджапов Ҳакимжон, Наматмон кўча 64-уйда яшовчи фуқаро Муратов Азимларнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.