Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Мактабда ҳуқуқий тадбир


Муборак тумани адлия бўлими ҳамда Муборак туман Божхона пости ходимлари ҳамкорлигида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб жамоаси ва юқори синф ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори, божхона тизимига оид қарорлар, янгиликлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.

Туман адлия бўлими томонидан сайлаш ҳуқуқига эга бўлган йиғилиш иштирокчиларининг ҳар бирини сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб, сиёсий ҳуқуқларидан унумли фойдаланишларига таъкидлади.