Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Иншолар танловининг биринчи босқичи ўтказилди


Ҳозирда кўплаб давлатларда терроризм, айирмачилик, сепаратизм, уюшган жиноятчилик, шу жумладан коррупция авж олаётгани дунё жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Ана шундай бир шароитда мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамият сиёсий ва иқтисодий инқирозига юз тутиши мумкинлиги коррупциянинг ижтимоий хавфи нечоғлик юқори эканлигидан далолат беради.

Ушбу иллатни йўқ қилиш мақсадида давлатимиз томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга ёш авлодни онгига коррупцияга қарши курашиш иммунитетни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йил 14 октябрда “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори имзоланиб, қарорда белгиланган йўналишларда туман (шаҳар)ларда  “Коррупция ва мен” мавзусидаги иншолар танловининг туман ва шаҳар босқичи ўтказилди.

Ўқувчилар томонидан ёзилган иншолар масъул ташкилотлар вакилларидан иборат таркибдаги ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.

Иншолар танловида ҳайъат аъзолари томонидан мавзуга доир фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги, етарлича асослантириб ёритилганлиги, статистик, граматик ва имловий хатолардан ҳолилиги каби мезонлар асосида баҳоланди.

Ўтказиб борилаётган бу каби танловлар ёшлар онгини ҳуқуқий маданиятини янада оширишга хизмат қилади.