Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Радио орқали тарғибот


Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши назарда тутилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш жараёни жадаллик билан давом этмоқда.

Фуқароларни сайлов жараёнларида иштирокини таъминлаш, сайлов қонунчилигидан хабардорлигини ошириш, сиёсий жараёнларга муносабатини юксалтириш борасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими ходими томонидан сайловга оид муносабатларни тартибга солиниши, Экологик ҳаракатга қўйилган квота чиқариб ташлангани, маҳаллаларни жойлардаги давлат ҳокимияти кенгашларига сайловларда номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратилгани ва бошқа ўзгартириш ва янгиликлар хусусида “Олтин воҳа” радиоси орқали интервью берилди.