Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Жойларда семинарлар ташкил этилмоқда


Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ғузор туманидаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод туман ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, адлия бўлимлари ходимлари, “Нуроний” жамғармаси бошлиқлари,  сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида  жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича вилоят ва республика ишчи гуруҳи аъзолари, яъни сайловга кўмаклашиш вилоят ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари, Адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар вазирлиги академияси ўқитувчилари иштирок этиб, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва сайловларни ташкил этиш, ўтказиш тартиби бўйича тушунтиришлар бердилар.

Семинар давомида туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳам сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар тўғрисида маълумотлар берилиб,  муҳим аҳамиятли сиёсий жараённинг барча принципларга мос ҳолда ўтказилиши сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқародан ҳам сайловчи, ҳам шу Ватан фарзанди эканлиги сабабли катта масъулият талаб этилиши таъкидланди.