Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Маҳаллада сайёр қабул


Касби тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 25 октябрь куни тумандаги 19-мактаб биносида “Оқтепа” МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, давлат хизматлари маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 40 дан зиёд фуқаролар иштирок этиб, 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига тингланди. Мурожаатларида кўрсатилган важларнинг ечимини топиш йўллари ваколатли ходимлар томонидан аослантирилган ҳолда тушунтириб берилди, шунингдек 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари туман адлия бўлими ваколат доирасида ўрганиш учун иш юритувига қабул қилинди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий саводхонлик тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда буклетлар тарқатилди.

Тадбир сўнгида “Huquqiy axborot” канали ва “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар берилди.