Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Соғлом танда соғлом фикр


Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ҳар бир шахсни жисмоний чиниқтириш, мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид 5 ташаббусидан бирида ҳам ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш лозимлиги илгари сурилган.

Спорт билан шуғулланиш ҳар бир инсонда жисмоний, балки маънавий жиҳатдан етук бўлишида, шахсда ўзига бўлган ишончнинг шаклланишида, иш фаолиятининг унумли бўлишида ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ходимларнинг жисмоний чиниқишларини йўлга қўйиш билан бир қаторда, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, жамоада соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида футбол жамоалари ташкил қилиниб, ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари иш вақтидан кейин футбол ўйини ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда вилоят адлия бошқармаси марказий аппарати, адлия бўлимлари, нотариуслар ва Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси жамоалари ўртасида футбол мусабақасини ташкил этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.