Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

“Мен сайловга тайёрман” танлови ўтказилди


Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мен сайловга тайёрман” республика танловининиг вилоят босқичи ташкил этилди.

Танловда 3 та олий таълим муассасалари жамоалари иштирок этиб,  мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий масаладаги ислоҳотлар, сайлов қонунчилиги, ижтимоий-сиёсий ҳаётда муҳим аҳамият касб этган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ҳамда сайлов қонунчилигига оид тузилган саволларга жавоб бердилар.

Жамоалар томонидан “Ўзбекистон келажаги тассавуримда” мавзусидаги шартда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар,  сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнларидаги ўзгаришлар, одил сайлов тизими ва механизмини амалга ошириш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича таклифларини ўзлари томонидан тайёрланган видеоролик орқали тушунтириб бердилар.

Танловда Қарши шаҳар адлия бўлими ходими ҳакам сифатида иштирок этиб, жамоаларнинг чиқишларини баҳолаб борди.