Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сиёсий жараёнларга муносиб тайёргарлик


Шаҳрисабз туман 70-сонли умумий ўрта таълим мактабида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда мактаб жамоаси ва фуқароларга сиёсий ҳуқуқлари, сайловларга тайёргарлик жараёнлари, сайловда иштирок этиш тартиби, сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилиши, сайлов қонунчилигига  киритилган янгиликларга кўра сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилган фуқаролар, депутатликка номзодлар кўрсатилиши тартиби ва ҳоказолар хусусида тушунтириш берилди.

Демократик сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда очиқлик ва ошкоралик, барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятида қонунийлик, коллегиаллик, мустақиллик ва адолатлиликка риоя қилиш мақсадида барча чоралар кўрилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига сайлов ҳуқуқларига оид тайёрланган флаер ва буклетлар тарқатилди.

Тадбир сўнгида фуқаролар сайлов қонунчилиги бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.