Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайёр қабуллар билан бир қаторда тарғибот тадбирлари


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Бибиқорасоч” МФЙда туман Маъмурий суди раиси, ФҲДЁ ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, тадбир ташкилотчиларига ўзларининг муаммо ва саволлари билан мурожаат қилдилар.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиши билан бир қаторда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари билан ҳам таништирилиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, хотин-қизларни ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга доир, экстремизм ва коррупцияга доир қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берилди.