Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Иншолар танлови


Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш, фуқароларда унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йил 14 октябрда “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Коррупция ва мен” мавзусидаги иншолар танловининг туман ва шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

Иншоларда коррупциянинг фуқаролар, муайян шахс ҳаётига таъсири, қонунга итоаткорлик юксак қадрият ва коррупцияга қарши курашнинг асоси экани, қариндош-уруғчилик, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунга итоатсизлик ва жавобгарликдан қўрқмасликнинг салбий оқибатлари, коррупцияга нисбатан фуқаролик позицияси, хусусан, тоқатсизлик, муросасизлик ва унга бош қўшмаслик лозимлиги каби масалалар ёритилишига эътибор қаратилмоқда.

Олиб борилаётган мазкур тадбирлар ёшлар онгида коррупциянинг салбий оқибатлари, давлат ва жамиятга етказадиган зарари тўғрисида фикр ва муносабат шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.