Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ўтказилган сайёр қабуллар натижаси


Дехконобод туман адлия бўлими томонидан Қолувдар МФЙда туман Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар билан биргаликда сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Сайёр қабулларда мурожаат этган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқий ёчими топилмоқда.

Жумладан, Деҳқонобод туман Қолувдар маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳожиева Нодира ўз мурожаатида 2006 йилда туғилган 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган "эпилепциянинг зўрайган даври ва хулқ атвори бузилиши" ташхиси билан ҳисобда турувчи ўғли Шоимов Асадбек Анвар ўғли 6-синфда ўқиётган бўлсада, касаллиги сабабли ўқишдан орқада қолиб кетганлигини, фарзанди учун уйда ўқитишни ташкил этиб беришни сўраб қилган мурожаати туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чикилиб, ногиронлиги бўлган Шоимов Асадбек Анвар ўғлини уйда ўқитиш тартибини белгилаш тўғрисидаги туман Халқ таълими мудирининг "Уйда якка тартибда таълим олиш тўғрисида"ги буйруғи чиқартирилиб фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Шунингдек, Деҳқонобод туман Қолувдар маҳалласида яшовчи фуқаро Алиева Холбиби Равшановна ёлғиз аёллиги, бетоблиги, кўз ҳасталиги билан касалланиб қолганлигини, ушбу касаллик жарроҳлик йўли билан амалга оширилса кўзларнинг кўриши яхшиланишини айтиб, туман тиббиёт бирлашмасидан ордер ололмаётганлиги бўйича мурожаат қилган. Ушбу мурожаат туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаро Х.Алиева туман тиббиёт бирлашмасидан ордер олиш учун рўйхатга олинди ҳамда давлат ҳисобидан жаррохлик амалиёти ўтказилиши белгиланди ва фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.