Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Қашқадарё вилоятининг 3 нафар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман давлат солиқ инспекцияси, Қашқадарё вилоят тиббий диагностика маркази давлат унитар корхонаси ва Маданий мерос департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси юрисконсультларига махсус унвонлар – мартаба даражалари берилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия вазирининг 2019 йил 16 октябрдаги 636-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига тантанали равишда топширилди.