Боғланиш

Телефон
(+998 75) 223-01-76

Электрон манзил
qashqadaryo@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

22

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фаолиятидан...


Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бўлимга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 455 та шикоятлар келиб тушган бўлиб, қаноатлантирилганлари 76 та, ҳуқуқий тушунтириш берилгани 228 та, тегишлилигига кўра юборилгани 118 та ва қолдиқ 20 тани ташкил қилади.

Келиб тушган аризалар сони эса жами 166 та бўлиб, шундан қаноатлантирилганлари 30 та, ҳуқуқий тушунтириш берилгани 97 та, тегишлилигига кўра юборилганлар сони 20 та ва қолдиқ 12 тани ташкил қилади.

Бўлимга келиб тушган мурожаатлар солиқ қарздорлигидан норози бўлиб 5 та, коммунал соҳада 19 та, прокуратура органлари фаолиятига доир 32 та, меҳнат низолари бўйича 96 та, шундан ойлик иш ҳақини олиш масаласида 48 та, ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан 56 та, уй-жойга оид 35 та, ерга доир 17 та ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатларни ташкил этди.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 34 та тақдимномалар киритилди. Натижада 6 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва фуқароларга жами 8 653 077 768 сўм, мурожаатларни ўрганиш давомида эса  жами 37 502 369 сўм пул маблағлари ундириб берилган.

Шунингдек, “Ишонч телефони” орқали 126 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 26 таси қаноатлантирилган, 88 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 таси тегишлилигига кўра юборилган бўлиб, 6 таси қолдиқ бўлиб қолган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасига кўра 4 та тақдимнома киритилган бўлиб, 2 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Бўлим томонидан 4 та ташкилотда ўрганиш ўтказилиб, ўрганишлар натижасида 405 та, яъни мурожаатларни кўриб чиқишда 206 та ва бошқа турдаги ҳолатлар 97 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бўлим томонидан ўтган 9 ой давомида жами  88 та тақдимномалар киритилган бўлиб, натижасига кўра 15 та интизомий,
6 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Мансабдор шахсларнинг хати-ҳаракатлари устидан  маъмурий судга 9 та шикоят аризаси киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларга киритилган даъво аризаларининг 29 таси қаноатлантирилиб, жами 24 602 654 сўм фуқаролар фойдасига ундирилди.

Бошқарма томонидан 2019 йил 3-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон “Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижасида жами 8 616 844 464 сўм пул маблағи вилоятда фаолият олиб бораётган умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиларга ундириб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Почта алоқаси тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонуни ҳамда “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (рўйхат рақами 2219-сон, 18.04.2011 йил)Қоидалари ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларга ўз вақтида етказилмай қолган жами 85 133 531 сўм алимент пуллари етказиб берилди.

 

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи

Э.Исмоилов